Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон темир йўллари»: қўриқланадиган юклар учун йиғим миқдори оширилади
2020 йилнинг 1 январидан бошлаб қўриқланадиган юклар учун йиғим миқдори оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва темирйўл транспортида ташиладиган товарлар хавфсизлигини таъминлаш, кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдорининг ошиши оқибатида ҳарбийлаштирилган нарядлар томонидан кузатиб бориши керак бўлган юкларни қўриқлаш билан боғлиқ харажатлар кўпайиши муносабати билан жорий этилмоқда.
Янги йиғим миқдори қуйидагича белгиланган:
қўриқлашга белгиланган барча турдаги вагон ва универсал контейнерлари учун, ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган юклар рўйхатига киритилган ва ТехПДга кўра тўлов билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий, экспорт ва импорт товарларга 1 вагон-км ва контейнер-км (ҚҚС ташқари) учун – 414 сўм;
қўриқлашга белгиланган барча турдаги вагон ва универсал контейнерлари учун, ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган юклар рўйхатига киритилган ва экспедиторлик ташкилотлар орқали тўлов билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1 вагон-км ва контейнер-км (ҚҚС билан бирга) учун – 0,11 АҚШ доллар.
Шу тариқа, ҳарбийлаштирилган нарядлар томонидан кузатиб бориши керак бўлган вагонлар сони 1 тадан 5 тагача бўлса, йиғиш ставкаси – 414 сўм/вагон-км (ҚҚСдан ташқари) ташкил этади. Вагонлар сони 5 тадан ортиқ бўлса – 394 сўм/вагон-км (ҚҚСдан ташқари) бўлади. Агар қўриқланадиган вагонлар сони, ялпи оғирлиги 3 тн, 5 тн, 20 тн, 40 тн бўлса, йиғиш ставкаси – 414 сўм/ конт-км (ҚҚСдан ташқари) ташкил этади.
Мавзуга оид
10:31 / 30.04.2025
Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон йўналишида юк ташувчилар огоҳлантирилди
17:58 / 03.02.2025
Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди
07:21 / 11.01.2025
Айрим саноат маҳсулотлари учун “Карбон йиғими” тизими жорий этилади
10:40 / 23.10.2024