Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг транзит юк ўтказиш салоҳияти 2030 йилга бориб 4,4 баробарга ортади
Мисрнинг "Сада ал-Балад" ахборот агентлиги "Ўзбекистон транспорт йўналишида "беркликдан" чиқиш йўлини таклиф қилмоқда" сарлавҳали мақолани инглиз тилида тарқатди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
2023 йилда Марказий Осиё юк ташувлари бозоридаги ижобий тенденцияларга эришилди ва бу халқаро ташувлар тармоғида минтақа давлатларининг транзит аҳамиятини ортиши билан боғлиқ, деб таъкидлаган нашрда.
"Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиёни глобал транспорт тизимига ягона ҳудуд сифатида интеграция қилиш зарурлигини мунтазам таъкидлаб келади. Муҳим воқеа сифатида унинг 2017 йил сентябр ойидаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқини келтириш мумкин. Хусусан, Президент Марказий Осиё минтақаси Ўзбекистон ташқи сиёсатида устувор йўналиш эканлигини қайд этиб, минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини ташкил этиш таклифини илгари сурди. Шундан бери Остона, Тошкент, Бишкек, Аваза, Чўлпон-Ота ва Душанбе шаҳарларида 6 та шу каби йиғилишлар ўтказилди", – дейилади материалда.
Шунингдек, Ўзбекистон президентининг ташаббуси билан 2018 йилда Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Марказий Осиё транспорт коридорларининг стратегик истиқболлари муҳокама қилинди.
Мақолада якунида, "Умуман, Ўзбекистоннинг устувор йўналишларида минтақа транспорт ривожлантириш алоҳида ўринга эга ва мазкур соҳада ўз олдига катта марраларни қўйган. Жаҳон банкининг прогнозларига кўра, Ўзбекистоннинг транзит юк ўтказиш салоҳияти 2030 йилга бориб 4,4 баробарга ортади, транспорт соҳасига киритилаётган инвестиция ҳажми 46,7 миллиард долларни ташкил этади", – деб ёзилган.
Мавзуга оид
11:57 / 13.11.2025
Миллий юк ташувчиларига Латвия транзити учун рухсатномалар жойида берилади
08:33 / 27.10.2025
Литва Калининградга транзитни чеклаш масаласини кўриб чиқади
13:22 / 25.10.2025
Махсус юклар транзити ва фавқулодда вазиятлар соҳасида ҳуқуқий тартиб кучайтирилди
13:51 / 02.08.2025