08:37 / 18.12.2019
0
9651

Ўзбекистонда Россиянинг яна бир университети филиали ташкил этилиши мумкин

Фото: Москва давлат геодезия ва картография университети

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов Москва давлат геодезия ва картография университети ректори Надежда Каминина бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига кўра, учрашувда Москва давлат геодезия ва картография университетининг Ўзбекистондаги филиалларини очиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. 

Жумладан, Россия университетининг мамлакатимизда ташкил этилиши режалаштирилаётган филиалларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, ўқув жараёнларини йўлга қўйиш, битирувчиларга бериладиган дипломларнинг юридик мақоми ҳамда битирувчи талабаларни иш билан таъминланиш ва шу каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Музокаралар якунида томонлар геодезия ва картография соҳаси учун ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олишди, дейилади хабарда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top