Жаҳон | 23:28 / 19.12.2019
7442
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда минглаб намойишчилар ушланди

Ҳиндистон ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқаролик ҳақидаги қонунга қарши намойиш ўтказишга тақиқни бузганлик учун минглаб одамларни ушлади. Бу ҳақда BBC телеканали хабар берди.

Норозилик намойишларига тақиқ Деҳлининг бир нечта қисмида, Уттар-Прадеш ва Карнатака штатларида киритилган. Шунга қарамай, ўн минглаб одамлар Уттар-Прадеш, Бангалор, Ҳайдаробод, Патни, Чандигарх, Мумбай, Деҳли ва бошқа шаҳарлар кўчаларига чиқишган.

Намойишлар 12 декабрда фуқаролик ҳақидаги қонунга тузатмалар киритилиши сабабли бошланган. Тузатмаларда Ҳиндистонга қўшни давлатлар - Афғонистон, Покистон ва Бангладешнинг ўз ватанларида таҳқирлашларга учраган мусулмон бўлмаган фуқароларининг Ҳиндистон фуқаролигини олиши имкони кўзда тутилган.

Ушбу тузатмалар ҳиндистонлик мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлган. Улар энди ўзлари яшайдиган ҳудудларга миллионлаб бангладешлик муҳожирлар келишидан хавотирланишмоқда. 

Мавзуга оид