Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этади.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, тузилмага аъзо давлатлар етакчилари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.
Ҳамдўстликнинг октябрь ойида ўтган Ашхобод саммитида қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 январидан МДҲда Ўзбекистон Республикаси раислик қилади.