Ўзбекистон | 12:45 / 19.12.2019
85062
2 дақиқада ўқилади

Юнусободдаги авария жойида тупроқ остидан яна бир жасад олиб чиқилди. Қурбонлар сони 6 нафар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юзага келган фавқулодда вазият юзасидан навбатдаги маълумотни тақдим этди. Унга кўра, қурилиш ишлари вақтида ер ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарга етган.

Воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида кеча ва бугун 6 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва уларнинг шахсига аниқлик киритилган:

1. 1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли;

2. 1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Равшанов Жонибек Ислом ўғли;

3. 1999 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Давронбек Ботирович;

4. 1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида истиқомат қилган фуқаро Диёров Анвар Нормуродович;

5. 1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Фармонобод қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Рахматов Ихтиёр Амриддин ўғли. 

6. 1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида истиқомат қилган фуқаро Каримов Зариф Тўлқиновичдир.

«Ҳукумат комиссияси томонидан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Вазирлик раҳбарияти ва барча шахсий таркиби номидан ҳодиса оқибатида қурбон бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилади», дейилади вазирлик хабарида.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти