07:53 / 20.12.2019
0
14364

Исроилда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Фото: REUTERS

2019 йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига мамлакат фуқароси Ш.Ш. юрак хуружи туфайли вафот этгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

ТИВ хабарига кўра, элчихона томонидан марҳуманинг қариндошлари билан алоқа ўрнатилди ва жасадни ватанга юбориш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этган ва Исроилда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Тел-Авив шаҳридаги элчихонасига +972-3-672-23-66 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top