Жамият | 14:35 / 21.12.2019
38185
1 дақиқада ўқилади

Юнусобод туманидаги қудуқ ичидан эркак кишининг жасади топилди

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 19 декабрь соат 13:45ларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 5-уйнинг орқа томонидаги қудуқ ичидан 55-60 ёшлардаги номаълум эркак кишининг жасади топилган. 

Postda.uz нашрининг хабар беришича, ташқи кўринишидан жасадга жароҳат етказилмаган.

Суд-тиббий экспертизасига юборилган жасад кимга тегишли эканлигини, марҳумнинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Суриштирув ишлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид