Жаҳон | 10:00 / 22.12.2019
15493
2 дақиқада ўқилади

АҚШда 55 йил аввал туғруқхонадан ўғирлаб кетилган одам топилди

Фото: AP

Федерал қидирувлар бюроси Чикагодаги туғруқхонадан 55 йил аввал ўғирлаб кетилган кишини топишга муваффақ бўлди. 

Америкалик аёл Дора Фрончак 1964 йил апрелида Пол исмли ўғил фарзандни дунёга келтирган. Чақалоқ дунёга келганининг эртаси куни ҳамшира кийимида бўлган аёл томонидан ўғирлаб кетилган. 

Ўшанда боланинг қидирилиши ортидан бир йил давомида бутун мамлакат кузатган. 2 йилдан кейин аёлнинг ўғлига ўхшаш болани топишга муваффақ бўлинган. Ўша вақтлар ДНК-таҳлил технологияси мавжуд бўлмагани сабабли боланинг ота-онаси билан яқинлиги қулоғи шакли бўйича ўрнатилган. Аёл топилган болани ўз ўғли деб тан олган. Бироқ 2014 йилда ДНК-таҳлили топилган бола уни катта қилган инсонлар фарзанди эмаслиги аниқланган.

Ҳақиқий Пол Фрончакни эса бир неча ойгина олдин топишга муваффақ бўлинган. Маълумотларга кўра, у ҳозирда Мичиган штатида яшаб, саратон касаллигидан азият чекади. Эркак ҳақиқий онаси билан учрашишни исташи ёки йўқлиги ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид