18:40 / 22.12.2019
0
14477

Ўзбекистон олимпия жамоаси Ироқни мағлуб этди

 Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бормоқда. Якшанба куни вакилларимиз Ироқ олимпия жамоасини мағлуб этишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жами олтита гол киритилган ўртоқлик учрашувида ҳисобни ироқликлар очган бўлишса-да, Бобур Абдихолиқов 25, 32, 50-дақиқаларда, Жасур Яхшибоев эса 42-дақиқада гол уриб якунда Любинко Друлович шогирдлари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 Ўртоқлик учрашуви.
 22 декабрь (якшанба)
 Ўзбекистон U-23 - Ироқ U-23 4:2

 Голлар: Бобур Абдихолиқов (25, 32, 50), Жасур Яхшибоев (42) - Муҳаммад Ризо (15), Муҳаммад Довуд (38, пен.)

 Ўзбекистон U-23: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Абдулла Абдуллаев, Дилшод Саитов, Илҳом Алижонов, Ҳусниддин Алиқулов, Санжар Қодирқулов, Азиз Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Яхшибоев, Бобур Абдихолиқов.

 Захира: Низомиддин Зиёвутдинов, Машхур Муҳаммаджонов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Насруллаев, Ойбек Рустамов, Шароф Муҳиддинов, Аброр Исмоилов, Азиз Амонов, Ислом Кенжабоев, Ойбек Бозоров, Миржаҳон Мираҳмадов, Достон Ибрагимов.

 Маълумот учун, вакилларимизнинг ироқликларга қарши режадаги навбатдаги ўртоқлик учрашуви 25 декабрь кунига белгиланган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top