Спорт | 16:10 / 23.11.2023
31204
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон U-23 жамоасининг Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди

Осиё кубогида совриндор бўлган жамоалар Олимпиада йўлланмасига эга бўлади.

Фото: Tribuna.uz

23 ноябр куни Доҳа шаҳрида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги учун қуръа ташланди.

Темур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси D гуруҳдан жой олди, бу гуруҳда рақиблар Малайзия, Кувайт ва Виетнам бўлади. 

А гуруҳи

  • Қатар
  • Австралия
  • Иордания
  • Индонезия

В гуруҳи

  • Япония
  • Корея Республикаси
  • БАА
  • Хитой

С гуруҳи

  • Саудия Арабистони
  • Ироқ
  • Таиланд
  • Тожикистон

D гуруҳи

  • Ўзбекистон
  • Виетнам
  • Кувайт
  • Малайзия

Ўзбекистонлик футболчилар иштирокини Малайзияга қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи турда Кувайт, учинчи турда эса Виетнам билан баҳс олиб борилади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга чиқади.

2024 йил 15 апрелидан 3 май кунига қадар Қатарда бўлиб ўтадиган турнирда Олимпиада йўлланмаси ўйналади. Финалга чиққан ва учинчи ўрин учун баҳсда ғалаба қозонган совриндор жамоалар Париж-2024га йўл олишади.

Маълумот учун, Ўзбекистон сентябр ойида Тошкентда бўлиб ўтган гуруҳ ўйинларида Осиё Кубоги U-23 турнирига йўлланма олганди. Ўшанда дастлаб Афғонистон 8:1, Ҳонгконг 10:0 ҳисобларида мағлуб этилган, гуруҳ ғолиблиги учун баҳсда Аббос Файзуллаевнинг ягона голи Эрон устидан ғалаба келтирганди (1:0).

Якунда эронликлар Қатардаги турнирда иштирок этувчи 16 жамоа орасига кира олмаганди. Бу турнирга мезбонлардан ташқари саралаш босқичидаги 11 гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши натижага эга бўлган тўртта иккинчи ўрин вакиллари (Кувайт, Тожикистон, Хитой ва Малайзия) йўл олган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти