Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги овоз беришда қонунбузарликлар кузатилмади - ТИВ
Кузатувчилар овоз бериш жараёни эркин, шаффоф ҳамда Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартларга мувофиқ ўтганини қайд этдилар. Овоз беришда қонунбузарликлар кузатилмади.
2019 йилнинг 22 декабрь куни соат 20:00да (Тошкент вақти билан 23 декабрь эрталаб соат 6:00) Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда мамлакатнинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси ва Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси ҳузурида тузилган ҳамда 150-сонли Шайхонтоҳур сайлов округига (Тошкент ш.) бириктирилган 12- ва 33-сайлов участкаларида овоз бериш якунланди.
Ушбу участкалар энг охирги бўлиб ёпилди ва мамлакатда сайлов жараёни якунланди. Рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг 70 фоиздан ортиғи овоз беришда иштирок этди.

Ҳамюртларимиз ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиш учун АҚШнинг турли бурчакларидан етиб келдилар. Хусусан, бир неча минг километр масофага қарамай Мэриланд, Виржиния, Пенсилвания, Шимолий Каролина, Нью-Йорк, Массачусетс, Теннесси ва Техас каби штатлардан сайловда қатнашиш учун элчихонага келдилар.
Кузатувчилар овоз бериш жараёни эркин, шаффоф ҳамда Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартларга мувофиқ ўтганини қайд этдилар. Овоз беришда қонунбузарликлар кузатилмади.
