«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
Бугун Ўзбекистон бўйича совуқ антициклон сақланиб туради. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат куннинг иккинчи ярмида тоғнинг алоҳида туманларида қисқа муддатли қор ёғиши мумкин. Ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, эртадан совуқ антициклон аста-секин чекиниб, Қозоғистоннинг шимолий-шарқий қисмига ҳаракатланади. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва куннинг биринчи ярмида айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик (ёмғир, қор) ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қор ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб 5-10 даража илиқни ташкил этади, кечаси 0-5 даража совуқ ҳаво сақланиб туради.
Чоршанба кунидан бошлаб ҳафтанинг охирига қадар Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиққача кўтарилади ва бу меъёрдан 3-5 даража юқори.
Ҳафта давомида Республика бўйича айрим жойларда туман тушиши сабабли кечаси ва эрталаб кўриниш пасайиши мумкин.