Жамият | 10:57 / 28.12.2019
9286
1 дақиқада ўқилади

«Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» йўлида юк автомобили пиёдани уриб кетди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

2019 йил 26 декабрь куни соат 10:30ларда, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 25-км.да ЙТҲ содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, номаълум ҳайдовчи номаълум транспорт воситаси билан йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, Ургут туманида яшаган, 1959 йилда туғилган Ж.Т.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада, пиёда Ж.Т. воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган С.Э. ўз бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автомобилида содир этгани аниқланди. 

Ҳайдовчи шу куннинг ўзида ушланди, дейилади хабарда. 

Мавзуга оид