Жаҳон | 10:26 / 30.12.2019
2421
1 дақиқада ўқилади

Австралияда ўрмон ёнғинлари туфайли 30 минг сайёҳ эвакуация қилинди 

Фото: AFP/Getty Images

Австралия жанубида ўрмон ёнғинлари туфайли деярли 30 минг сайёҳ эвакуация қилинди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди. 

Сайёҳлар Мельбурндан 250 км шарқда жойлашган Жипсленд вилоятида бўлганлар. Шунингдек, Фернелл, Тамбун ва Жанубий Тамбун шаҳарлари аҳолисига ўз уйларини тарк этишга тўғри келган.

Виктория штатида 16 та катта кўламли ёнғин қайд қилинган. Об-ҳаво мутахассисларининг таъкидлашича, об-ҳаво шароити вазиятни янада мураккаблаштиради.

Кўплаб шаҳарларда 40 даражали ҳарорат ўрнатилади, 31 декабрда эса шамол кучайиб, ўз йўналишини ўзгартиради. 

Австралияда табиий ёнғинлар октябрь ўртасидан бери давом этмоқда. Ёнғинлар 8 кишининг, жумладан икки қутқарувчининг ўлимига олиб келган, 30 дан кўпроқ киши жароҳат олган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид