11:25 / 30.12.2019
1
32498

Долларнинг расмий курси тушишда давом этмоқда

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 31 декабрь кунидан 8,81 сўмга арзонлаб, 1 доллар 9507,56 сўмни ташкил этади.

Евро курси эса 82,47 сўмга ошиб, 1 евро 10 624,70 сўмга етади.

Рубль курси 0,23 сўмга кўтарилади ва 1 рубль 153,17 сўмга тенг бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи марта тушмоқда. 

Маълумот учун, 2019 йил давомида курс 8339,55 сўмдан 9507,56 сўмгача ошиб борди. Ўсиш +1168,01 сўм ёки 14,01 фоизни ташкил этди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top