Жамият | 11:29 / 30.12.2019
10702
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёдаги ЙТҲ натижасида йўловчи вафот этди

2019 йил 28 декабрь куни соат 18:45ларда, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтган М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлнинг 1538-км.да ЙТҲ содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, Қумқўрғон туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган С.П. “LADA XRAY Cross” русумли автомобилини йўлнинг четидан орқага қайрилиш мақсадида чапга бурган вақтида, шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, Қумқўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Х.Ч. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилини ўтказиб юбормасдан тўқнашув содир этган. 

Натижада “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси, 1951 йилда туғилган О.Х. тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган.

Мавзуга оид