Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 февралдан иш ҳақи ва пенсиялар 7 фоизга ошади
2020 йил 1 февралдан маош ва пенсиялар оширилади, лекин базавий ҳисоблаш миқдори (эски энг кам ойлик иш ҳақи) ўзгармайди.
2020 йилнинг февралидан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар миқдори 1,07 бараварга оширилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 30 декабрь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.
2020 йил 1 февралдан бошлаб:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;
- энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;
- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм.
Шунингдек, қарор билан:
- 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари тасдиқланди.
Базавий ҳисоблаш ўзгаришсиз қолди — 223 000 сўм. Қайд этилишича, у солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари, тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда қўлланади.
Сўнгги марта иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1 август куни 10 фоизга кўтарилганди.
Мавзуга оид
21:29 / 07.08.2025
“Ойлигим ошмаяпти” — ходим ва иш берувчи орасидаги доимий муаммо
20:56 / 23.07.2025
Эндигина диплом олганларга қайси соҳаларда юқори маош таклиф этилади?
13:42 / 19.07.2025
Йил бошидан бери 10 мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин пули ундириб берилди
13:17 / 01.07.2025