14:50 / 03.01.2020
0
8559

Онлайн аукцион: 4 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 23-29 декабрларида “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 948,0 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 452,7 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдоларининг ҳажми 812,4 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали 760,3 минг АҚШ долларлик 3000 тонна нефт маҳсулотлари сотилди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 48,6 млрд сўмни, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар эса 8,9 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 18,4 фоизни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 839та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 4,0 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 21,5 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 50,1 фоизи иккинчи ва 28,5 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top