Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:50 / 03.01.2020
9986
1 дақиқада ўқилади
Суданда Ан-12 самолёти ҳалокатга учради
Фото: РИА "Новости"
Суданнинг Ғарбий Дарфур вилоятида “Антонов” самолёти ҳалокатга учради, деб хабар берди "Ал-Арабия" телеканали.
Самолёт Ал-Ғанайна аэропортидан ҳавога кўтарилгач, беш километр узоқликда ҳалокатга учраган.
Таъкидланишича, самолётда ҳаммаси бўлиб 15 киши, жумладан маҳаллий амалдорлар бўлган. Уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлган.
Қолган тафсилотлар ҳозирча келтирилмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш