Спорт | 15:03 / 04.01.2020
6503
1 дақиқада ўқилади

«Локомотив» черногориялик легионер билан шартнома имзолади

«Локомотив»нинг БААдаги йиғинида иштирок этаётган черногориялик легионер Славко Дамянович клуб билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Черногориялик Славко Дамянович марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади. У фаолияти мобайнида Черногориянинг «Морнар Бар», «Сутеска Никсич», «Будучност Подгоритса», Сербиянинг «Спартак», «Баска», Венгриянинг «Бекешаба-1912» ҳамда Жанубий Африка Республикасининг «Бидвест» клубларида тўп тепган. 27 ёшли ҳимоячи эркин агент сифатида «Локомотив» билан шартнома имзолади» - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, «Transfermarkt»га кўра, 27 ёшли марказий ҳимоячининг трансфер баҳоси 300 минг еврони ташкил этади.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид