«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
Бугун, 6 январь куни Волгабўйи ҳудудидан кирган совуқ ва нам ҳаво оқими сабабли Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, 7 январь куни фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, бу жойларда ёмғир, қор ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кузатилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиққача, кундузи 0-5 даража илиққача пасаяди.
8-9 январь кунлари об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз, кам булутли бўлиши кутилмоқда. Антициклон чегараси таъсири натижасида ҳарорат кечаси манфий кўрсаткичларгача пасайиб 3-5 даража совуқни ташкил қилади.
Кундузи қуёш ҳавони илитиб, 9 январга келиб ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиққача кўтарилади.
10 январда совуқ ҳаво оқими Ўзбекистон ҳудудидан чекинади. Тунги ҳарорат 0-2 даража совуққача кўтарилади, кундузи 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.
Мавзуга оид
15:45 / 11.11.2024
Ҳафта ўрталарида Ўзбекистонда кечаси ҳаво ҳарорати нолдан пастга тушади
12:21 / 11.11.2024
12 ноябр куни ҳарорат 19 даражагача кўтарилади
14:31 / 09.11.2024
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
11:18 / 09.11.2024