19:50 / 07.01.2020
0
48040

Путин Сурияга борди

Михаил Климентьев/РИА «Новости»

Россия президенти Владимир Путин Сурияга ташриф буюрди ва Дамашқда Сурия президенти Башар Асад билан учрашди.

РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Путин аэропортдан тўғри РФ Қуролли кучлари ҳарбийлари жойлашган қўмондонлик пунктига йўл олган, у ерда Путинни Асад қарши олган.

Давлатлар раҳбарлари ҳарбийларнинг Суриядаги ҳолат ҳақидаги ҳисоботларни тинглашган.

Шундан сўнг, икки томон делегациялари музокаралари бошланган.

Песковнинг сўзларига кўра, Путин Дамашқ кўчаларида тинч ҳаёт тиклангани яққол кўриниб турганини эътироф этган.

Ташриф доирасида Путин Сурия ҳудудидаги яна бир неча объектга ташриф буюриши режалаштирилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top