Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳарбийлари Суриядаги икки базани тарк этиб, Ироққа йўл олди
Америка ҳарбийлари Сурия шимоли-шарқидаги иккита базани тарк этди, деб хабар берди SANA агентлиги.
Агентликнинг маълумот беришича, 40 дона юк машинаси Хураб-Жайр базасидан Ироқ билан чегара томон йўл олган. Ўз навбатида Шаддодий шаҳридаги базадан ҳам 50 дона юк машинаси Ироқ билан чегарадаги ал-Волид назорат-ўтказиш пункти томонга йўналган.
Хабарда айтилишича, бу "босқинчи қўшинларнинг узил-кесил чиқиб кетишига тайёргарликдир".
8 январга ўтар кечаси Ироқ ғарбидаги АҚШ аскарлари жойлашган Айн ал-Асад ҳарбий-ҳаво базаси Эрон томонидан ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда Ислом инқилоби соқчилар корпуси томонидан тарқатилган баёнотда маълум қилинди.
Ҳужум эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун ўч олиш ҳаракати деб аталди.