Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай аэропортида тинимсиз ёмғир сабабли ўнлаб рейслар кечиктирилди
Бирлашган Араб Амирликларида кучли ёмғир ёғиши сабабли Дубай халқаро аэропортида ўнлаб рейслар кечиктирилди. Бу ҳақда БАА аэропортлар бошқармаси хабар қилди.
"Шанба тонгидан бери давом этаётган ёмон об-ҳаво шароити Дубай халқаро аэропортининг фаолиятига таъсир кўрсатмоқда. Кун давомида рейслар кечиктирилиши кузатилади. Айрим рейслар бекор қилинди ёки Дубай жанубидаги DWC аэропортига йўналтирилди", - бошқарма хабарида.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари жойлаштирган видеолавҳаларда Дубай аэропортидаги самолётлар корпуси сувга тегиб тургани акс этган.
БАА миллий метеорология маркази ёмғир кун охиригача ёғишини маълум қилди ва аҳолига зарурият бўлмаса уйдан чиқмаслик ҳамда машина минмасликни тавсия қилди.
Мавзуга оид
09:40 / 15.06.2026
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
09:30 / 15.05.2026
Баҳор салқин ва серёғин келди. Наҳотки уруш сабаб?
22:02 / 06.05.2026