18:37 / 11.01.2020
1
22649

Жеррард жамоаси «Локомотив» (Тошкент) дарвозасига 6та гол урди

БААда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби бугун, 11 январь куни Дубайда Стивен Жеррард бошқарувидаги «Глазго Рейнжерс» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Шотландия клубига қарши халқаро ўртоқлик ўйини Андрей Фёдоров жамоаси учун йиғин доирасидаги дастлабки баҳс бўлди. Шунга қарамай, Дубайдаги ўйинда Европа клуби Ўзбекистон жамоасидан бир калла баланд эканлигини амалда кўрсатди. 

Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жермейн Дефо ҳисобни очиб берган ўйинда шотландиялик футболчилар «Локомотив» жамоаси дарвозасини 6 маротиба нишонга олишди. «Темирйўлчилар»нинг ягона голига захирадан майдонга тушган Абдул Азиз Юсупов муаллифлик қилди – 1:6.

Халқаро ўртоқлик учрашуви. 
11 январь. БАА, Дубай.
«Локомотив» (Ўзбекистон) – «Глазго Рейнжерс» - 1:6
Голлар: Жермейн Дефо (10), Ожо (27), Стевен Дейвис (49), Жеймс Таверниер (70), Грег Стюард (79 пен., 90) - Абдул Азиз Юсупов (77)
«Локомотив»: Игнатий Нестеров (Жавоҳир Илёсов, 46), Даврон Ҳошимов, Кавроши, Олег Зотеев, Иброҳимов, Кахи Махарадзе, Жамшид Искандеров (Камрон Саидазимов, 70), Диёр Туропов (Даврон Умиров, 55), Сардор Мирзаев, Марат Бикмаев (Асадбек Эргашев, 71), Кирил Погребняк (Абдул Азиз Юсупов, 60)
«Глазго Рейнжерс»: Фодерингҳэм, Эдмунсон, Паттерсон, Катич, Барисич, Жек, Эрфилд, Арибо, Ожо, Баркер, Дефо.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top