Жаҳон | 17:56 / 12.01.2020
3958
1 дақиқада ўқилади

Абхазияда президент сайловлари қайта ўтказилади

Фото: Валерий Матыцин/ТАСС

Абхазия марказий сайлов комиссияси янги президент сайловлари санасини белгилади. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, янги сайловлар 22 мартга белгиланди. Бу ҳақда комиссия раиси Тамаз Гогия маълум қилди. 

Унинг таъкидлашича, ушбу сайловлар юридик жиҳатдан такрорий сайловлар деб аталади, бироқ унда исталган номзодлар иштирок этиши мумкин.

Абхазияда 9 январда президент Раул Хажимбанинг маъмурияти биносига намойишчилар бостириб кириб, президент ноқонуний сайлангани иддаоси билан унинг истеъфосини талаб қила бошлашган. 

Абхазия парламенти норозиликлар ортида Хажимбага президент лавозимини тарк этишни тавсия қилган.

Абхазия олий суди 10 январда марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил сентябрда ўтган президент сайловлари натижалари бўйича қарорини ноқонуний деб топиб, янги сайловлар белгилаш мажбуриятини қўйган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид