Спорт | 13:04 / 14.01.2020
8750
1 дақиқада ўқилади

Юқори Чирчиқда пичоқбозлик рўй берди

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 9 январь куни соат 02:25ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида муқаддам судланган 23 ёшли Х.У. қўшма корхонада ўзи билан бирга ишлаб келаётган таниши 25 ёшли Ш.Н. билан ўзаро тортишиб қолган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Х.У. ўртада келиб чиққан келишмовчилик натижасида, дала майдонида ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан Ш.Н. танасининг кўкрак қафаси орқа юзасига бир неча маротаба зарба бериб тан жароҳати етказган.

Дастлабки тиббий маълумотномага кўра Ш.Н.нинг танасида “чап томон кўкрак қафасига тешиб кирган жароҳати” борлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид