Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 апрелдан яна икки хилдаги маълумотнома ДХМ орқали берилади
1 апрелдан яна икки хилдаги маълумотнома давлат хизматлари маркази орқали берилади. Бу ҳақда бугун, 17 январь куни Тараққиёт стратегиясида бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар қилинди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда, ДХМ мутасаддилари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ва Наркология диспансери ҳисобида туриш ёки турмаслик маълумотномаси ДХМ ва Ягона интерактив давлат хизматлари (ЯИДХ) портали орқали тақдим этилади ва шу санагача автоматлаштирилган электрон ахборот тизими ишлаб чиқилади. Яъни, 1 апрелдан бошлаб бу маълумотномаларни диспансерлардан бериш тўхтатилиб ЯИДХ портали орқали электрон тарзда бериш йўлга қўйилади.
“Авваллари шундай маълумотномаларни олишда турли хил навбат кутиш ва сабр-тоқатни талаб қиларди. Ҳозирги ўзгаришлар эса бир, икки ойлаб кутмасдан, узоғи бир кунда амалга ошириладиган бўлди”, - деди Давлат хизматлари агентлиги Бошқарма бошлиғи Маҳмуд Абдужалиев.
Маълумот учун, 2019 йил давомида ДХМ орқали 13 млн. га яқин мурожаат кўриб чиқилган.
Мавзуга оид
13:32 / 21.04.2026
Телефон рақамни бошқа шахс номига ўтказиш – энди онлайн шаклда мумкин
13:55 / 01.03.2026
Эко-стикерни қандай олиш мумкин?
18:55 / 04.11.2025
Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тузилди
18:35 / 18.07.2024