18:47 / 18.01.2020
8
76007

4 маротаба судланган фуқаро Олий таълим вазирлигида масъул лавозимда ишлаган

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

18 январь куни Бош прокуратурада бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш аҳволи ва қонунийликни таъминлашга доир масалалар муҳокама қилинди. 

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди. 

Унда талабалар ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини ўзгартириш ҳамда ўқишга қайта тиклашда коррупцияга дуч келаётганлиги, бунга олий ўқув юрти ва вазирлик айрим мутасаддилари бош қўшганлиги кескин танқид остига олинди.

Муқаддам олий таълим соҳасида ишлаб, таълим билан боғлиқ порахўрлик ва фирибгарлик жиноятлари учун 4 маротаба судланган У. Олий таълим вазирлигида масъул лавозимда ишлаб, таълим билан боғлиқ қатор жиноятларга қўл урган.

Жумладан, У. Россия ва Украина тиббиёт олийгоҳларида таълим олаётган икки нафар талабанинг ўқишини Тошкентдаги олийгоҳларга кўчириш учун 4 минг АҚШ доллари олганлиги фош этилган. Бундан ташқари, терговда, У. яна 6 та ҳолатда ўқишга киритиш, талабаларнинг ўқишини тиклаш ва кўчириш масаласини ҳал қилишга ваъда бериб, 14 минг АҚШ долларини пора тариқасида олганлиги аниқланган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top