Актам Ҳайитов: Беш йил – мухолифат партия шаклланиши учун етарли муддат
Беш йил кичик муддат эмас ва у Ўзбекистон парламентида мухолифат партия шаклланиши учун етарли муддат. Бу ҳақда ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитов партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлари таъсис йиғилишидан сўнг журналистлар саволларига жавоб бериш пайтида айтиб ўтди.
Партия раҳбари дастлаб «Олий Мажлис кейинги беш йилликда халқнинг ҳақиқий овози бўла оладими?», мазмунидаги саволга жавоб берган.
«Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» деяпмиз. Хўш, нимаси билан янги? — Аввало, янгича сўз эркинлиги билан янги.
Иккинчиси, ҳокимиятнинг халққа яқин бўлиши. Давлат раҳбари ҳам президентликка сайланган илк кунларидан бошлаб халқ билан мулоқот қилиш ғоясини илгари сурмоқда. Мана шу мулоқотни биз қўллаб қувватлашимиз керак. Ана шунда парламент халқ овози бўла олади».
Актам Ҳайитовга навбатдаги савол мухолифат партиялар борасида бўлган. Хусусан, «Мухолифат партияларнинг ичимиздан етишиб чиқиши ҳақида кўп гапирилмоқда. Хўш, кейинги беш йиллик ҳақиқий мухолифат партиялар шаклланиши учун етарлими?», дейилган саволда.
Партия раҳбари саволга жавобан фикрларини қуйидагича ифодалаган:
«Мухолифатнинг ичимиздан шаклланиши кераклиги борасида президент ҳам бир неча бор ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ҳақиқатдан ҳам, мухолифат партия ўзимизнинг орамизда шаклланиб, ривожланиб, етакчи бўлган партияларга нисбатан фикрини дадил айта оладиган бўлиб чиқиши керак. Бунинг учун беш йил кичик муддат эмас.
Бунга катта имкониятлар яратилган. Жумладан, қонун устуворлиги, сўз эркинлиги ва бошқалар. Албатта, мухолифатнинг бирдан пайдо бўлиши учун маълум муддат омиллар ҳам керак. Ўйлайманки, мана шу беш йил мухолифат партия шаклланиши борасида муҳим қадам бўлади. Бу орқали фикрлар қарама-қаршилиги ва муаммоларни ҳар тарафлама кенгроқ ечимлар билан ҳал қилиш имконини беради», - дея Актам Ҳайитов сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

12:38 / 10.06.2025
Талабга жавоб бермайдиган маҳсулотни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик берилади

12:59 / 05.05.2025
Парламентда “Тараққиёт блоки” тузилди

13:59 / 25.04.2025
Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочиларимиз бор

18:13 / 22.04.2025