Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Локомотив» клубининг таъсисчиларидан бири ўзгаради
Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси таъсисчиларидан бири саналмиш Тошкент механика заводи клуб устав фондидаги ўз улушини топширадиган бўлди. Бу ҳақда корпаратив ахборот ягона портали хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Тошкент механика заводи» АЖнинг кузатув кенгаши акциядорларининг навбатдаги ташқари умумий йиғилишини 7 февраль куни чақириш тўғрисида маълумот берилган бўлиб, унда Тошкент механика заводининг «Локомотив» футбол клуби устав фондидаги 58,2 фоиз улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига берилиши ҳақида хабар ёзилган.
«Локомотив» футбол клуби устав фондидаги 58,2 фоиз улуши давлат активларини бошқариш агентлигига ўтгач, клубнинг янги таъсисчиси ким бўлиши ҳозирча маълум эмас.
Маълумот учун, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзтемирйўловчи» АЖ ва «Тошкент механика заводи» акциадорлик жамиятлари ҳозирда Осиё чемпионлар лигаси плей-офф ўйинига тайёргарлик кўраётган «Локомотив» клубининг таъсисчи ва ҳомийлари саналади.
Мавзуга оид
09:27 / 04.08.2020
Чемпионлик сметаси, маошни долларга чақадиган футболчилар ва хусусийлаша бошлаган «Локомотив» ҳақида Тўлабек Акрамов билан очиқ суҳбат
18:20 / 02.03.2020
Вадим Афонин «Локомотив»га ўтди
17:08 / 21.01.2020
«Локомотив» Тошкентда Тожикистон клубига мағлуб бўлиб, ОЧЛни тарк этди
18:37 / 11.01.2020