Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вадим Абрамов Тошкентга учиб кетди
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов Таиланд пойтахти Бангкокдан Тошкентга учиб кетди. Бу ҳақда Tribuna.uz мухбири хабар бермоқда.
Абрамов Таиландга «Насаф» мураббийи Рўзиқул Бердиев билан бирга Ўзбекистон U23 жамоасини қўллаб-қувватлаш учун келганди. Кеча Таиландга келган Абрамов футболчилар билан учрашиб, уларга омад тилаган ҳамда БААга қарши ўйинни Рўзиқул Бердиев билан бирга «Ражамангала» стадионида кузатганди.

Абрамов маҳаллий вақт билан 01:40 да (Тошкент вақти билан 23:40) учадиган рейсда Тошкентга жўнаб кетди. Бу рейсда МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов ҳам бор эди. Маълумот учун, «Бунёдкор» 22 январь куни Тошкентда ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун саралаш ўйинида «Ал Завра»га қарши ўйнайди. Бу ўйинни ютса, ҳал қилувчи саралаш ўйинида «қалдирғочлар»ни БААнинг «Ал Айн» клуби кутиб турибди.
Мавзуга оид
17:32 / 28.07.2023
«Испанияда аниқ ўйнаб кетарди». Абрамов Файзуллаев Россия чемпионатига ўтаётгани ҳақида
17:41 / 11.08.2022
«Самарқанд – кучлироқ жамоага муносиб». Абрамов «Динамо»ни қандай қилиб Суперлигада олиб қолмоқчи?
13:34 / 09.08.2022
Вадим Абрамов «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди
12:13 / 16.11.2021