Жаҳон | 17:01 / 20.01.2020
9058
1 дақиқада ўқилади
Икки мингдан ортиқ миллиардер 4,6 млрд кишидан бойроқ эканлиги маълум бўлди
2019 йилда 2153 нафар миллиардернинг бойлиги 4,6 миллиард кишиникидан кўпроқ бўлган. Бу ҳақда қашшоқликка қарши курашувчи Oxfam ташкилоти ҳисоботида маълум қилинди.
Ташкилот ҳисоботида айтилишича, бутун ер юзи аҳолиси олинадиган бўлса, бир фоиз энг бой одамлар 6,9 миллиард кишиникидан кўпроқ бойликка эга.
Ҳисобот муаллифларининг қайд этишларича, 22 нафар энг бадавлат эркакнинг умумий бойлиги Африкадаги барча аёлларнинг бойлигига тенг.
Ҳужжатда билдирилишича, дунёдаги миллиардерлар сони ўн йил ичида икки бараварга кўпайган.
БМТнинг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозирда сайёрамиз аҳолиси 7,7 миллиард кишини ташкил этади.
Мавзуга оид
21:34 / 16.09.2024
Tencent интернет гиганти асосчиси Хитойнинг энг бадавлат инсонига айланди
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
20:41 / 12.06.2024
Қозоғистонда «тушунарсиз бойлик» мақоми жорий этилади
14:06 / 30.06.2023