Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда ўта бой одамларнинг бойлиги янги рекордга етди
Дунё бўйича миллиардерлар бойлиги 2025 йил давомида 2,5 триллион АҚШ долларига ошди ва янги рекорд кўрсаткичга етди, деб хабар қилади Oxfam хайрия ташкилотлари бирлашмаси 19 январ, душанба куни эълон қилинган йиллик ҳисоботида. Ҳужжат Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ) бошланишига бағишлаб тайёрланган.
Фото: BBC
Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, миллиардерларнинг жами бойлиги 2020 йил март ойидан бери 81 фоизга ўсиб, тарихий максимум — 18,3 триллион долларга (15,8 трлн евро) етган. Oxfam таъкидлашича, сайёрадаги энг бой инсон — Илон Маск тўрт сонияда дунё бўйича ўртача йиллик даромадга тенг сумма ишлаб топади.
Шу билан бирга, ҳисоботга кўра, инсониятнинг қарийб ярми қашшоқликда яшайди. Жаҳон бойлигининг атиги 0,52 фоизи қашшоқ аҳоли улушига тўғри келади, ҳаддан ташқари бой энг юқори 1 фоизга эса 43,8 фоиз тўғри келади.
“Биз миллиардерлар даврида яшаяпмиз — ва бу дунё учун ёмон янгилик”, — деди Oxfam’нинг Германия бўлими раиси Шарлотте Бекер. Унинг сўзларига кўра, ўта бойларнинг иқтисодий қудрати сиёсий таъсирга айланиб бораётгани алоҳида ташвиш уйғотади — бу демократияни емириб боради.
Бекер қўшимча қилишича, бу жараён ва унинг бутун дунё учун салбий оқибатлари АҚШ президенти Доналд Трамп мисолида яққол кўринади: “бойлар манфаатига йўналтирилган сиёсат тенгсизликни кучайтиради”, дейди у.
Oxfam’нинг йиллик ҳисоботида айтилишича, Германия ҳозирги пайтда миллиардерлар сони бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. 2025 йилда улар сони учдан бирга кўпайган: Oxfam ГФРда 172 нафар миллиардерни санаган. Ташкилот маълумотига кўра, оддий немис миллиардери бир ярим соатда Германиядаги ўртача йиллик даромадга тенг сумма ишлаб топади. Айни пайтда, Германия аҳолисининг бешдан бири қашшоқликда яшайди.
Oxfam яна бир бор Германияда ҳам, глобал миқёсда ҳам ўта бойларни янада қатъий ва изчил тарзда солиққа тортиш тарафдори эканини билдирди. Хусусан, ташкилот миллиардерлар учун солиқ жорий этишни шундай чора сифатида атадики, ундан тушадиган даромад моддий маблағларни янада адолатли тақсимлашга, иқлим ўзгаришига қарши курашга ва демократияни ҳимоя қилишга ёрдам бериши мумкин.
Мавзуга оид
07:36 / 15.01.2026
2026 йилда дунёдаги энг бой одамлар рейтинги
20:18 / 26.12.2025
IT соҳасидаги топ-10 миллиардернинг бойлиги сунъий интеллект туфайли кескин ошди
23:59 / 20.12.2025
Илон Маск 700 млрд доллардан ортиқ бойликка эга бўлган илк инсонга айланди
15:36 / 16.12.2025