Жаҳон | 16:52 / 22.01.2020
5466
1 дақиқада ўқилади

Парагвай президенти денге безгагига чалинди 

Фото: AP Photo / Jorge Saenz

Парагвай президенти Марио Абдо Бенитес денге безгаги билан оғримоқда, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Хулио Массолени. Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди.

Аввалроқ Бенитес ўзини ёмон ҳис қилган, ҳарорати 38,5 даражага етган ва унда денге безгаги аломатлари кузатилганди.

"Президентнинг соғлигига келадиган бўлсак, у ўзини яхши ҳис қилмоқда, таҳлиллар президент денге безгагига чалинганини тасдиқлади", - деди Массолени.

Унинг қўшимча қилишича, давлат раҳбари кичик чекловлар билан ишлашда давом этади.

Парагвайда 2020 йилда 94та безгакка чалиниш ҳолатлари аниқланди, безгакдан икки киши вафот этди.

Денге безгаги субтропик ва тропик иқлимли ўлкаларда тарқалган хавфли вирусли касалликдир. Унинг асосий ташувчилари Aedes aegypti чивинлари ҳисобланади. 

Мавзуга оид