Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тошкентда Парагвай президенти билан музокара ўтказди
Сантяго Пеня билан Ўзбекистон ва Парагвай ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабр куни Тошкентда Парагвай президенти Сантяго Пеня билан музокара ўтказди.
Ўзбекистон билан Парагвай ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди. Мазкур саммит икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришда янги даврни бошлаб бериши таъкидланди.
Музокараларда икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, савдо-иқтисодиёт, маданий-гуманитар, таълим ва бошқа соҳаларда кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзаро савдони кўпайтириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва ўзаро манфаатли соҳаларда амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқладилар.
Мавзуга оид
11:50
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан боради
20:44 / 10.12.2025
Парагвай президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
20:39 / 10.12.2025
Коррупцияга қарши курашиш кластери йўлга қўйилади
13:57 / 10.12.2025