Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Парагвай биринчи хонимлари дўстлик ва гуманитар ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкентдаги Ўзбекистон–Парагвай музокаралари доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Парагвай биринчи хоними Летисия Окампос учрашиб, дўстликни мустаҳкамлаш ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Учрашув чоғида меҳмонга ўзбек амалий санъати намуналари, миллий урф-одат ва анъаналар таништирилди.
Тошкентда ўтаётган олий даражадаги Ўзбекистон–Парагвай музокаралари доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг биринчи хоними Зироат Мирзиёева Парагвай Республикасининг биринчи хоними Летисия Окампос билан учрашув ўтказди.
Очиқ ва самимий руҳда кечган мулоқот чоғида давлат раҳбарларининг рафиқалари мамлакатлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга доир масалаларни муҳокама қилди.
Олий мартабали меҳмонга ўзбек амалий санъати усталарининг ижод намуналари, халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатлари намойиш этилди.





Мавзуга оид
20:55 / 07.07.2026
«Мустамлакадан чиққан камерунлик». Мбаппега ирқчилик қилинди
10:02 / 30.06.2026
Германия жаҳон чемпионатини тарк этди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
17:38 / 16.06.2026