АҚШ «Ал-Қудс»нинг янги қўмондонига таҳдид қилди
Вашингтон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси янги қўмондони генерал Исмоил Ғанига йўқ қилиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Ҳук айтиб ўтди, деб хабар берди Asharq Al-Awsat нашри.
Хукнинг таъкидлашича, генерал Қосим Сулаймонийнинг издоши америкалик фуқароларга ҳужумларни давом эттирса, АҚШ уни бартараф қилади.
«Агар у ҳам америкаликларни ўлдириш йўлидан борса, уни ҳам шундай [Сулаймонийники каби] қисмат кутмоқда. Президент йиллар давомида минтақада [Яқин Шарқда] америкаликларга ҳар қандай ҳужум қатъий жавобга учрашини таъкидлаб келган», деб айтган АҚШ вакили.
Америкалик ҳарбийлар 3 январга ўтар кечаси Бағдод аэропорти яқинида «Ал-Қудс» қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни бартараф этишган. Сулаймоний ўлимидан кейин унинг ўрнига Исмоил Ғани тайинланганди.
Мавзуга оид
13:52
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:15 / 21.11.2024
Путин Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр — Reuters
10:46 / 21.11.2024