Ҳарвард университети Қуръон оятини адолатнинг энг яхши эътирофи деб топди

Фото: Harward Law School
Ҳарвард университети Қуръоннинг «Нисо» сураси 135-оятини адолат тушунчасига берилган энг яхши тавсифлардан бири сифатида тан олди.
Оят инсталляция кўринишида университетнинг Юридик факультети кутубхонасига киришда деворга осиб қўйилди, деб хабар бермоқда Islam Today.

«Нисо» (арабча «Аёллар») сурасининг 135-оятида шундай дейилади:
«Эй иймон келтирганлар! Адолат билан туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинг. Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ унга яқинроқдир. Ҳавойи нафсга эргашиб, адолатсизлик қилманг. Агар тилингизни бурсангиз ёки юз ўгириб кетсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир».
Ҳарвард университети расмий сайтида баён қилинишича, оят инсониятнинг адолат ва қонун устуворлигига бўлган кучли эҳтиёжини эслатиб туради. «Ушбу сўзлар адолат тушунчасининг кучи ва шиддатини кўрсатиб беради», дейилади университет сайтида.
Шунингдек, расмий изоҳда ушбу оят гувоҳлик беришда ҳақиқатни сўзлашнинг муҳимлиги таъкидлангани билан аҳамиятли эканига эътибор қаратилган.
Маълумот учун, «Нисо» сурасининг 135-ояти Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф муаллифлигидаги «Тафсири Ҳилол»да қуйидагича шарҳланади:
«Гувоҳлик Аллоҳ учун бўлиши керак. Бошқа нарса учун эмас. Бирор шахс учун, қабила учун эмас, ҳизб ёки халқ учун эмас. Фақат Аллоҳ учун бўлиши керак. Ана шундагина адолатли гувоҳлик бўлади. Албатта, одамнинг ўзига қарши гувоҳлик бериши, ота-онасига қарши гувоҳлик бериши осон эмас. Лекин илоҳий таълимот шунга ирода қилади. Гувоҳлик беришда насаб омили ҳисобга олинмаганидек, гувоҳлик берилаётган шахснинг, яъни айбланувчининг ижтимоий ҳолати ҳам эътиборга олинмайди. Ҳавойи нафс ўзини севишга, ота-она ва қариндошларга ён босишга ундаши мумкин. У Зот Ўзи билиб, адолат ила жазонгизни беради. Тилингизни буриб, нотўғри гувоҳлик беришингиз мумкин эмас. Шунингдек, масъулиятдан қочиб, гувоҳлик беришдан юз ўгиришингиз ҳам мумкин эмас».
Оят тафсирида, шунингдек, Муҳаммад (с.а.в) ўз ҳадисларидан бирида: «Гувоҳларнинг энг яхшиси – сўралмасдан гувоҳлик бергувчисидир», деган сўзлари ҳам келтирилган.
Маълумот учун, 1817 йилда ташкил этилган Ҳарвард юридик факультети АҚШнинг энг узоқ тарихга эга, узлуксиз фаолият юритиб келаётган юридик мактаби ҳисобланади. Бир қатор машҳур шахслар, жумладан АҚШнинг 44-президенти Барак Обама ҳам бу мактабнинг битирувчиси саналади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Экстремизмни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилади
Ўзбекистон | 15:39
-
Paynet 2025 йилнинг 1-чораги бўйича натижаларни эълон қилди
Ўзбекистон | 15:30
-
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести
Жаҳон | 15:27
-
Давлат хизматчиларининг мол-мулкини декларациялаш бўйича қонун лойиҳаси май ойида тайёр бўлиши керак
Ўзбекистон | 15:26
Мавзуга оид

07:56 / 02.04.2025
Трамп Ҳарвардни миллиардлардан маҳрум қилмоқчи

17:17 / 22.01.2025
“Инглиз тили катта имкониятлар эшигини очишини эрта тушунганман” — Ҳарвард университетига 100 фоизлик грант ютган фарғоналик йигит ҳикояси

19:21 / 13.09.2024
Ракетадаги кабутар, ўлик балиқ, маст чувалчанг – Шнобел мукофотлари топширилди

09:30 / 26.09.2023