Экспортни қўллаб-қувватлаш учун янги жамғарма ва агентлик тузилади

Ўзбекистонда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Экспорт-кредит агентлиги ташкил этилади.
Жамғарма экспортёрларга кафиллик бериб, харажатларнинг бир қисмини қоплайди. Янги агентлик эса экспортни олдиндан молиялаштириш мақсадида очилади.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида маълум қилди.
«Шунингдек, экспорт қилишда замонавий суғурта хизматлари жорий қилинади, автомобиль ва ҳаво транспорти харажатларини қисман давлат томонидан қоплаб бериш механизми жорий қилинади», – деди давлат раҳбари.
Маълумот учун, қатор хорижий давлатларда (Корея Республикаси, Хитой, Россия ва бошқалар) Эксимбанклар фаолият кўрсатишади. Уларнинг асосий вазифаси – экспортёр корхоналарга молиявий ёрдам кўрсатиш.
Шу каби, ташкил қилинаётган Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси экспортёрларнинг харажатларини қисман қоплаш ёки экспорт шартномаларида кафил сифатида иштирок этади.
Экспорт-кредит агентлиги эса экспорт ва экспорт олди жараёнларни молиялаштириш билан шуғулланади.
Бугунги кунда маҳаллий корхоналар томонидан экспорт қилинаётган 52 турдаги маҳсулотлар бўйича темир йўл харажатларининг 50 фоизигача қисмига субсидиялар ажратилади. Лекин 80 фоизидан ортиқ тайёр маҳсулотлар автомобиль транспортида, 8 фоизи хаво транспортида экспорт қилинмоқда. Шу сабабдан бу транспорт турлари бўйича ҳам субсидия механизми жорий этилади.
2021 йил 1 январдан бошлаб БМТнинг Савдо жараёнларини ва электрон операцияларни соддалаштириш маркази талабларига мос келувчи ташқи иқтисодий фаолият устидан назорат қилувчи идораларнинг Ягона интеграциялашган ахборот коммуникация базаси иш бошлайди.
Бундан ташқари, юкларни божхона чегарасида эмас, уларни божхона ҳудудига киргунига қадар ёки чегарадан ўтгандан кейин мамлакат ичида назорат қилиш тизими жорий қилинади.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Дортмунд"га жавобсиз тўртта гол урди, "ПСЖ" "Астон Вилла" устидан ишончли ғалабага эришди
Спорт | 02:04
-
Зеленский Россия хитойликларни урушга TikTok орқали ёллаётганини маълум қилди
Жаҳон | 00:52
-
Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Саудия Арабистони устидан йирик ғалабага эришди
Спорт | 00:22
-
Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади
Жаҳон | 23:52 / 09.04.2025
Мавзуга оид

17:11 / 26.11.2024
"ЖСТ бу – адолатли савдо тизими" — Жамшид Қўчқоров

15:54 / 24.10.2024
Импорт автомобиллар Пискентдаги полигонда синовдан ўтказилади

18:23 / 08.10.2024
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорти кескин қисқарди. Нега?

11:06 / 29.09.2024