Жаҳон | 23:53 / 25.01.2020
39413
2 дақиқада ўқилади

Жириновский Хитойда коронавирус тарқалишида АҚШни айблади

Фото : РИА Новости

Хитойда 2019-nCoV коронавирусининг тарқалиши АҚШнинг иғвоси ҳисобланади, деди Россия либерал-демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский.  

«Коронавирус барча қитъаларга тарқалмоқда, барчасига. Нима, бу ростдан ҳам гриппнинг янги турими ёки кимнингдир иғвоси? АҚШнинг. Иқтисодиёт. Америкаликлар Хитойни қувиб етолмаслик ёки унга тенглаша олмасликдан қўрқишмоқда», — деди у.

Жириновский бундай иғвогарлик биринчиси эмаслигини айтаркан, қуш гриппи ва «кимгадир ёқмай қолган» Британия мол гўштини эслатди. 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги эпидемия бир ой ичида барҳам топади.

«Дорилар сотиб бўлинди, кимлардир миллиардерга айланди. Улар асосан Швейцарияда яшашади», — деди сиёсатчи.

25 январь оқшомига келиб 41 киши вирус қурбонига айланди. Шу билан бирга, унинг тарқалиш суръати тезлашди, деб  маълум қилди ХХР раиси Си Цзиньпин. Мамлакатда жами 1355та инфекция билан зарарланиш ҳолати қайд этилди. 

Япония, Жанубий Корея, Тайланд, АҚШда ҳам ушбу вирусга чалинганлар аниқланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид