Жаҳон | 11:46 / 25.01.2020
33018
1 дақиқада ўқилади
NASA Ерга хавфли астероид яқинлашаётганидан огоҳлантирди
NASA Ерга 163373 сонли астероид яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантириш берди.
Хавфли бўлиши мумкин деб таснифланувчи астероиднинг диаметри 440 метрдан 990 метргача келади.
Само жисми сайёрамизга 15 февралда энг максимал масофада яқинлашади. Бу масофа Ойгача бўлган масофадан 15 марта каттароқ бўлади.
163373 сонли астероид 1995 йил 23 октябрда кашф қилинган. У “Апполонлар”, яъни учиш орбитаси Ер орбитасиники билан кесишувчи астероидлар гуруҳига мансуб бўлиб, шу сабабли хавфли ҳисобланади. Маълумотларга кўра, ушбу астероид кейинги сафар сайёрамиз ёнидан 2075 йилдагина учиб ўтади.
Мавзуга оид
16:27 / 29.10.2024
Ер атмосферасининг ифлосланиши рекорд даражага етди
00:35 / 08.10.2024
ESA 2022 йилда йўналиши ўзгартирилган астероидга ўз миссиясини учирди
20:47 / 03.10.2024
Олимлар Ерда динозаврларнинг қирилишига олиб келган астероид ёлғиз бўлмаганини аниқлади
11:26 / 01.10.2024