Украинанинг энг бой одами 200 млн евролик вилла сотиб олди
Украиналик тадбиркор Ринат Ахметов Франциянинг Ложувард соҳилида жойлашган 200 млн евролик виллани сотиб олди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.
Таъкидланишича, Les Cèdres деб номланадиган ушбу вилла Ўрта ер денгизи бўйидаги Сен-Жан-Кап-Ферра коммунасида жойлашган. XIX асрда қурилган вилла ХХ аср бошида Бельгия қироли Леопольд II’га тегишли бўлган, сўнгра Grand Marnier коньяги ишлаб чиқарувчи Марнье-Лапостоль оиласи мулкига айланган.
2016 йилда Grand Marnier’ни ишлаб чиқарувчи компанияни Campari концерни сотиб олган. Айнан шу концерн виллани Ахметовнинг SCM Holdings Limited компаниясига сотган. 14 та ётоқхонаси бўлган вилланинг умумий майдони 1700 квадрат метрни ташкил қилади.
Ринат Ахметов Forbes нашрига кўра, Украинанинг энг бой одами ҳисобланиб, у 2018 йилда 6 млрд доллар бойлик билан энг бадавлат одамлар рейтингида 272-ўринни эгаллаган. Нашр маълумотларига кўра, миллиардернинг бойлиги бир йил ичида 500 млн долларга кўпайиб, у 2019 йилда рейтингда бирданига 62 ўринга юқорилаган.
Таъкидланишича, Ахметов 2011 йилда Лондондаги энг қиммат квартирани сотиб олган. Гайд-паркда жойлашган апартаментлар унга 137 млн фунт стерлингга тушган.
Мавзуга оид
15:31 / 26.11.2024
Ле Пен Франция ҳукумати истеъфосини қўллаб-қувватлаши мумкин
18:32 / 25.11.2024
Le Monde: Европа мамлакатлари яна Украинага қўшин юбориш эҳтимолини муҳокама қилмоқда
14:22 / 24.11.2024
Париж: Украина Россия ҳудудига SCALP ракеталари билан зарба йўллаши мумкин
22:35 / 23.11.2024