Ўзбекистон | 19:48 / 29.01.2020
20281
2 дақиқада ўқилади

Япониядан Шанхайга учган самолёт йўналишини ўзгартириб, Уханга йўл олди

Фото: REUTERS / Kim Kyung-Hoon/File Photo

Япониянинг Осака шаҳридан Хитойнинг Шанхай шаҳрига парвоз қилган Juneyao Airlines авиакомпанияси самолёти йўналишини ўзгартирди ва Ухань шаҳрига қўнди.  

Коронавирус эпидемияси сабабли Хитой ҳукумати Ухань шаҳрини ёпиб қўйганидан сўнг хорижда бўлган шаҳар фуқаролари уйларига қайтмоқда.  

Хабар қилинишича, йўловчилар илтимосига кўра авиакомпания ҳукуматдан Хитой ҳудудида йўналишни ўзгартиришга рухсат олган. Самолёт бортида 94 нафар йўловчи бўлиб, ҳамма ҳам Уханга қайтишга рози бўлмаган. Улар Шанхайга учадиган бошқа самолётга ўтказилган.

Интернетда тарқалган видеолавҳада борт кузатувчисининг "Рейс Уханга йўл олмоқда, уйга хуш келибсиз" деган сўзларини йўловчилар қарсаклар билан олқишлагани акс этган.

Авикомпания шунингдек, Уханга зарур тиббиёт ашёларини ҳам келтирган.

Самолёт Шанхайга қайтганидан сўнг дезинфекция қилинган, экипажнинг 11 нафар аъзоси эса 14 кунлик карантинда сақланишга рози бўлган.

Аввалроқ дунёдаги қатор авиакомпаниялар Хитойга парвозларни бекор қилгани хабар қилинганди.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид