Жаҳон | 15:30 / 30.01.2020
10893
1 дақиқада ўқилади

Британиялик метеорологлар келгуси беш йилликда кучли жазирама бўлишидан огоҳлантирмоқда

Фото: Sky News

2020 йилдан 2024 йилгача бўлган давр жаҳон миқёсида энг иссиқ беш йиллик бўлади, деб хабар берди Sky News телеканали Британия метеорология хизмати берган маълумотга асосланиб.

Экспертларнинг тахминига кўра, ушбу беш йиллик давомида ўртача ҳарорат 1,15 - 1,46 даражага юқори бўлади. 

Телеканалнинг қайд этишича, олимлар жаҳондаги ҳарорат кўтарилиши иқлим бўйича Париж битимида кўрсатилган меъёр – 1,5 даража атрофида ушлаб турилиши кераклиги тўғрисида огоҳлантиришмоқда.

Шунингдек, метеорологлар Ер юзида ҳароратнинг кўтарилиб бориши биринчи навбатда Европа, Осиё ва Шимолий Американинг шимолий ҳудудлари ҳамда Шимолий Атлантикага таъсир кўрсатишини тахмин қилмоқда.

Иқлим бўйича Париж битими 55 давлат томонидан ратификация қилинганидан сўнг 2016 йил 4 ноябрдан кучга кирган. АҚШ президенти Дональд Трамп 2017 йилда АҚШ ушбу битимдан чиқишини маълум қилганди. 

Мавзуга оид