«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйича 6-8 август кунлари кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 7–8 августда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22...+27 даража, кундузи 6–7 августда +38...+43 даража, 8 августда +36...+41 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23...+28 даража, кундузи 6 августда +35...+40 даража, баъзи жойларда +42 даражагача; 7 августда +35...+40, 8 августда +38...+43 даража, баъзи жойларда +44 даражагача бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21...+26 даража, кундузи 6–7 августда +35...+40 даража, 8 августда +37...+42 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 6–7 августда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23...+28 даража, кундузи 6–7 августда +37...+42 даража, 8 августда +38...+43 даража, баъзи жойларда +45 даражагача бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади, 6 августда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи 6–7 августда +34...+39 даража, 8 августда +36...+41 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, 6 августда Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

















