17:11 / 31.01.2020
0
25515

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси ўзгарди

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси Одил Шукурович Темиров ўз лавозимини тарк этади ва бошқарув раиси ўринбосари лавозимига ўтказилади.

Ҳукуматнинг «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбар кадрларини лавозимларга тасдиқлаш тўғрисида» қарори билан «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажариш энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – «Ўзатом» агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудовга юклатилган.

Жўрабек Мирзамаҳмудов

Ҳужжатда белгиланишича, «Ўзкимёсаноат» АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси Одил Шукурович Темировни эгаллаб турган лавозимидан  озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқлаш, шунингдек, «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Александрович Коржиковни эгаллаб турган лавозимидан  озод этиб, ушбу жамият бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимига тасдиқлаш, «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Шавкат Ражабалиевич Набиевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этиш масалалари кўриб чиқилади.

Одил Темиров 2019 йилнинг февралида Абдуҳошим Абдуллаев ўрнига «Ўзкимёсаноат» раҳбари лавозимига тайинланганди.

Одил Шукурович Темиров
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top