Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple Хитойдаги барча дўконларини вақтинча ёпди
Apple коронавирус тарқалиши сабабли Хитой ҳудудидаги барча офис, дўкон ва сервис марказларини 9 февралгача ёпди.
Бу ҳақда корпорация баёнотида эълон қилинди.
Қайд этилишича, компаниянинг Ҳонгконг, Макао ва Тайвандаги бўлимлари ишлашда давом этади.
Компания коронавирус билан боғлиқ вазиятни кузатиб бориш ва дўконларини имкон борича тезроқ очишга ваъда берди.
Apple аксарият маҳсулотларини Хитойда ишлаб чиқаради ва бу мамлакатни асосий бозор деб ҳисоблайди.
Аввалроқ Google ХХРдаги барча офисларини вақтинча ёпишга қарор қилганди. Starbucks Хитойдаги 2 мингдан ортиқ қаҳвахоналарини ёпди, Honda ва Nissan эса Ухань шаҳридаги ишчиларини эвакуация қилди.
Мавзуга оид
21:07 / 06.04.2026
Apple букланадиган iPhone ишлаб чиқаришни бошлади
22:08 / 24.03.2026
Apple компанияси iPhone смартфонлари дизайнини кескин ўзгартириши кутилмоқда
08:34 / 06.03.2026
MacBook Neo — Apple’нинг энг ҳамёнбоп янги ноутбуги
21:57 / 04.03.2026