Ўзбекистон | 10:50 / 04.02.2020
4102
2 дақиқада ўқилади

Онлайн аукцион: 2,8 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Онлайн аукцион орқали 688 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,8 млрд сўмни ташкил қилди 

Фото: KUN.UZ

2020 йилнинг 27 январь - 2 февраль кунлари “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 891,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 386,7 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдоларининг ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 13 фоизга камайиб, 805,2 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 492,5 минг АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида полимер маҳсулотларининг улуши 73 фоиз, пахта ёғи улуши 17 фоиз ва бошқа маҳсулотлар улуши 10 фоизни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 36,5 млрд сўмни, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар эса 15,7 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 43 фоизни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 46,7 млрд сўмга тенг бўлди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 12,3 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 688 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,8 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 19,2 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 48,4 фоизи иккинчи ва 32,4 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Мавзуга оид